Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўликлар диёридаги буюк саркардалар сизларни ва иттифоқчиларингизни қаршилаб олишади. Улар шундай деб ҳайқиришади: ‘Бу суннатсизлар жангда ҳалок бўлди, ер бағрига тушиб келди, энди шу ерда ётибди!’ Оссурия ҳам у ерда, сипоҳларининг қабрлари орасида ётибди. Уларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлишган. Қабрлари чуқурликнинг энг тубидадир. Оссуриянинг қабри сипоҳларининг қуршовида жойлашган. Ҳа, тириклар дунёсига даҳшат солганларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлди. Элам ҳам ўша ерда, бир тўда сипоҳларининг қабрлари орасида ётибди. Уларнинг ҳаммаси жангда ҳалок бўлган. Бу суннатсизлар нариги дунёга кетган. Улар тириклар дунёсига даҳшат солишган эди, энди эса гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди. Ўлдирилганлар орасида Элам учун тўшак ҳозирланган. Бир тўда сипоҳлари унинг атрофига дафн қилинган. Жангда ҳалок бўлган бу суннатсизлар қачонлардир тириклар дунёсига даҳшат солишган эди, энди эса гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди. Ҳа, улар ҳалок бўлганлар орасида ўрнашишди. Мешех билан Тувал ҳам ўша ердадир. Улар сипоҳларининг қабрлари орасида ётишибди. Бу суннатсизларнинг ҳаммаси жангда ҳалок бўлишган. Бироқ улар ҳам қачонлардир тириклар дунёсига даҳшат солишган эди. Қадимда қаҳрамонларни қурол–аслаҳалари билан бирга дафн қилишар эди. Марҳумларнинг боши остига қилич қўйиб, танасини қалқон билан ёпишар эди. Бироқ Мешех билан Тувал бундай ҳурмат–эҳтиромларга сазовор бўлмади, чунки улар тириклигида бутун жаҳонга даҳшат солишган эди. Улар ҳам йўқ қилинади. Жангда ҳалок бўлган суннатсизлар билан бирга ётади. Эдом ҳам ўз шоҳларию раҳнамолари билан ўша ердадир. Улар ўз қудратига қарамай, ўлдирилганлар орасига дафн қилинганлар. Гўрдаги суннатсизлар билан бирга ётишибди. Шимолдаги салтанатларнинг ҳамма шаҳзодалари ва ҳамма Сидонликлар ўша ердадир. Улар қачонлардир буюк қудрати билан бутун жаҳонни даҳшатга туширишган эди, сўнг шармандаларча ҳалок бўлишди. Бу суннатсизлар қиличдан ҳалок бўлганлар орасида ётишибди. Улар гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди.» Фиръавн ва унинг тўдасига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй ўз тўдасидан айрилган фиръавн, сен бу чексиз қабристоннинг манзарасини кўриб, таскин топасан. Дунёнинг шоҳлари, аслзодаларию лашкарбошилари ғорларга ва тоғларнинг қоялари орасига яшириндилар. Улар билан бирга бойлару кучлилар, қулу эркин одамлар яшириндилар.
Выбор основного перевода