Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ер юзидан йўқ бўлсин гуноҳкорлар, Бўлмасин бошқа энди фосиқлар. Эгамни олқишла, эй жоним! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Мен Хушхабардан ор қилмайман, чунки Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади. Ишонадиганлар яҳудийми, ғайрияҳудийми, фарқи йўқ! “Ё Эгамиз, ё Худойимиз! Сен қудратлисан! Улуғворлигу иззатга Сен лойиқсан! Зеро, бутун борлиқни Сен яратгансан, Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди, яратилди.” Қўзи бешинчи муҳрни ечганда, мен қатл қилинган одамларнинг жонларини қурбонгоҳ остида кўрдим. Улар Худонинг каломи ва берган шаҳодатларига содиқ қолганлари учун ўлдирилган эдилар. Улар овозлари борича шундай ҳайқиришарди: “Тахтда ўтирган Худойимиз билан Қўзи нажот бериш қудратига эгадирлар!” шундай дейишарди: “Омин! Худойимизга ҳамду санолар бўлсин! Донолигу куч–қудрат Соҳибига Абадулабад шукронаю шон–шарафлар бўлсин! Омин.” Еттинчи фаришта карнайини чалди. Самода баланд овозлар янгради. Улар шундай деб айтаётган эдилар: “Энди бу дунё ҳукмронлиги Эгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир. Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади.” Шунда мен самодан баланд овозда айтилган бу сўзларни эшитдим: “Худойимиз нажоту қудратини аён қилди, Мана, Унинг Шоҳлиги келди. Худонинг Масиҳи ҳокимияти ўрнатилди. Ахир, биродарларимизнинг туҳматчиси ерга улоқтирилди, Ҳа, Худойимиз ҳузурида кеча–кундуз Уларга туҳмат қилаётган иблис пастга отилди. Эй само, унинг ҳолидан шодлангин, Эй Худонинг азизлари, хурсанд бўлинг, Ҳаворийлару пайғамбарлар, севининг! Зеро, Худо сизларни деб, Бобилни жазолади.”
Выбор основного перевода