Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Исо деди: — Йўқол кўзимдан, шайтон! Ахир: “Эганг Худога сажда қил, фақат Унга хизмат қил”, деб ёзилган–ку! Бутрус уйга кириб, Корнилийга рўпара келди. Шунда Корнилий Бутруснинг оёқларига бош уриб, унга таъзим қилди. Аммо Бутрус унга: — Ўрнингдан тур, мен ҳам бир бандаман, — деб уни турғизиб қўйди. Ўз иродасининг сирини маълум қилди. Бу иродаси Исо Масиҳ орқали бажо бўлишини Худо олдиндан режалаштирган эди ва бундан У ҳузур–ҳаловат топди. Худо бу режасини Ўзи белгилаган вақтда тўла амалга ошириб, еру осмондаги бор мавжудотни Масиҳнинг ҳокимияти остига бирлаштиради. Аждарҳо аёлдан қаттиқ ғазабланди. У аёлнинг бошқа фарзандлари билан жанг қилгани чиқди. Аёлнинг фарзандлари — Худонинг амрига итоат қилган ва Исонинг шаҳодатига содиқ қолган одамлардир.
Выбор основного перевода