Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Еремиё шундай деб айтди: “Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилиб деди: «Эй Еремиё, сенинг олдингга Шаллум амакингнинг ўғли Ханомил келади. У сенга: ‘Онотўтдаги даламни сотиб ол. Сен энг яқин қариндошим бўлганинг учун даламни сотиб олиш ҳуқуқига эгасан’, деб айтади.» Кейин, худди Эгамиз айтганидек, соқчилар ҳовлисига амакиваччам Ханомил кириб келди. У менга шундай деди: «Бенямин ҳудудида жойлашган Онотўтдаги даламни сотиб олсанг, деган эдим. Сен яқин қариндошим бўлганинг учун даламни ўзингга мулк қилиб олиш ҳуқуқига эгасан. Даламни сотиб ола қол.» Шунда менга ҳақиқатан ҳам Эгамиз гапирганини билдим. Мен амакиваччам Ханомилдан Онотўтдаги далани сотиб олиб, унга 43 мисқол кумушни ўлчаб бердим. Кейин мен уларга шундай дедим: — Агар сизлар иш ҳақимни беришни лозим кўрсангиз, беринглар, бўлмаса, бермай қўяверинглар. Шунда улар менга бор–йўғи ўттиз кумуш танга бердилар. Шундан кейин Эгамиз менга: — Бу кумушни кулолга бергин, — деди. Мени баҳолаб берилган бу арзимас кумуш тангаларни олиб, Эгамиз уйидаги кулолга бердим. Кейин Исо шогирдларига деди: — Сизлар билан бирга бўлган пайтларимда, Мусонинг Таврот китобида, Пайғамбарлар битикларида ва Забурда Мен тўғримда ёзилганлар бажо бўлиши керак, деб сизларга айтган эдим.
Выбор основного перевода