Юнус уч кечаю кундуз наҳанг балиқнинг қорнида бўлганидай, Инсон Ўғли ҳам уч кечаю кундуз ер бағрида бўлади.
Исо шогирдларига шундай деб уқтира бошлади: “Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Йўлбошчилар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Учинчи куни эса тирилади.”
У шогирдларига таълим бериб, шундай деди: — Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади. Уни ўлдиришади, учинчи куни эса У тирилади.
— Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Йўлбошчилар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Учинчи куни эса тирилади.”
Ғайрияҳудийлар Уни қамчилайдилар, кейин ўлдирадилар. Аммо учинчи куни У тирилади.”
Исо шундай жавоб берди: — Мана бу Маъбадни бузинглар, Мен уч кун ичида уни тиклайман.
Омма орасида Исо тўғрисида ҳар хил гап–сўзлар ёйилган эди. Баъзилар: “У яхши одам”, десалар, бошқалар: “Йўқ, У халқни йўлдан оздиряпти”, дейишарди.