Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу боис буюклар қаторида унга улуш бераман, У кучлилар билан ўлжаларни бўлишади. Ахир, у ўзини ўлимга тутиб берди, Гуноҳкорлар қаторида саналди. Кўпларнинг гуноҳини у ўзига олди, Гуноҳкорлар учун васийлик қилди. Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди: Мени кўрган ҳар ким устимдан кулар, Мени ҳақоратлаб, бош чайқаб дерлар: “Эгангга ишон, Ўзи қутқариб олар, Эганг сендан мамнун бўлса, У нажот берар.” Мендан узоқ бўлмагин! Ахир, кулфат ёнгинамда–ку, Менга мадад бергувчи бирон кимса йўқ! Бир гала буқалар Мени қуршаб олган, Ҳа, Башан ўлкасининг кучли буқалари Мени ўраб олган. Ўкириб ўлжасини пора қиладиган шерга ўхшаб, Мен томон улар оғизларини катта очган. Душманларим ҳақоратининг нишониман, Мени кўрганларида масхаралаб, бошларини чайқашар. Ўтган–кетганлар сендан ор қилиб, Қўл силтаб кетадилар. Ёқасини ушлаб, бошларини чайқайдилар, Эй қиз Қуддус, сени мазах қилиб шундай дейдилар: “Гўзалликда комил шаҳарми шу?! Бутун дунёнинг севинчимиш у!”
Выбор основного перевода