Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
токи Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртда айбсизнинг қони тўкилмасин. Сизлар қон учун жавобгар бўлиб қолманглар. Бирортаси эшигингдан ташқарига, кўчага чиқса, ўз ўлимига ўзи жавобгар бўлади, биз гуноҳкор бўлмаймиз. Лекин сен билан уй ичида бўлганларга бирортаси қўл теккизса, уларнинг ўлимига биз жавобгар бўламиз. Улар бурғу овозини эшитиб туриб, унга эътибор бермаганлари учун ўз бошини ўзлари еган бўладилар. Улар огоҳлантиришга эътибор берганда, жонларини сақлаб қолишлари мумкин эди, ахир! Натижада ўлдирилган ҳамма бегуноҳ одамларнинг қони учун сизлар жазоланасизлар. Айбсиз Ҳобилнинг тўкилган қонидан тортиб, қурбонгоҳ билан Маъбад орасида сиз ўлдирган Бархиё ўғли Закариёнинг қони сизнинг гарданингизда бўлади. — Биз сизларга, бу Одамнинг номи билан таълим берманглар, деб қатъий тақиқламаганмидик?! Сизлар эса бутун Қуддус бўйлаб таълимотингизни ёйиб юборибсиз! Бу Одамнинг қонини бизнинг гарданимизга юклаяпсизлар!
Выбор основного перевода