Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳақоратга дучор бўлганим, Шармандаю шармисор бўлганим Ўзингга равшан. Ҳамма душманларимни биласан. Одамлар ундан нафратландилар, уни рад этдилар. У қайғу, азоб–уқубат нималигини биларди. Ҳамма ундан юз ўгирди, ундан ҳазар қилди. Биз уни одам қаторида санамадик. Улар: — Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? — деб сўрадилар. — Биз Унинг юлдузи чиққанини кўрдик. Унга таъзим қилгани келдик. Исо ҳоким Пилатнинг ҳузурида турганда ҳоким Исодан: — Сен яҳудийларнинг Шоҳимисан? — деб сўради. — Сиз шунақа дейсиз, — деб жавоб берди Исо. Исонинг бош томонига улар: “Бу яҳудийларнинг Шоҳи Исодир” деган айбномани осиб қўйдилар. Бош руҳонийлар Исони ҳасад туфайли қўлга туширишганини билган Пилат оломондан: — Сизлар учун яҳудийларнинг Шоҳини озод қилишимни истайсизларми? — деб сўради. Пилат уларга яна деди: — Айтинглар хоҳишингизни! Сизлар “Яҳудийлар Шоҳи” деб атайдиган Кишини нима қилай? — Яшавор, эй яҳудийларнинг Шоҳи! — деб Уни қутлай бошлашди. Бош томонида: “Яҳудийларнинг Шоҳи” деб ёзилган айбнома бор эди. шундай дедилар: — Агар Сен яҳудийларнинг Шоҳи бўлсанг, Ўзингни Ўзинг қутқар–чи! Исонинг бош томонида: “Бу яҳудийларнинг Шоҳидир” деган ёзув бор эди. — Сизларнинг бир одатингиз бор–ку, ҳар Фисиҳ байрамида сизлар учун бир маҳбусни озод қилар эдим. Шунга кўра, сизлар учун яҳудийларнинг Шоҳини озод қилишимни истайсизларми? Исонинг олдига қайта–қайта келиб: — Яшавор–э, яҳудийларнинг Шоҳи! — деб, Уни тарсакилар эдилар. Пилат бир лавҳага: “Яҳудийларнинг Шоҳи Носиралик Исо” деган сўзларни ёзиб, лавҳани хочга остириб қўйди. Яҳудий бош руҳонийлари эса Пилатга бориб шундай дедилар: — “Яҳудийларнинг Шоҳи” деб ёзманг, балки “Бу Одам яҳудийларнинг Шоҳи бўлишга даъвогарлик қилган” деб ёзинг.
Выбор основного перевода