Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларнинг орасида Магдалалик Марям, Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ва Забадиё ўғилларининг онаси ҳам бор эди. Шаббат кунининг эртасига, якшанба куни тонготарда Магдалалик Марям билан бошқа Марям қабрни кўргани боришди. У ерда узоқдан қараб турган аёллар бор эди. Улар орасида Магдалалик Марям, кичик Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Саломия бор эдилар. Исонинг жасади қаерга дафн қилинганини Магдалалик Марям билан Юсуфнинг онаси Марям кўрди. Ҳаворийларга бу хабарни Магдалалик Марям, Йўанна ва Ёқубнинг онаси Марям етказдилар. Улар билан бирга бошқа аёллар ҳам бор эди. Исонинг хочи ёнида Унинг онаси ва холаси, Клопаснинг хотини Марям ҳамда Магдалалик Марям турар эдилар.
Выбор основного перевода