Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мурдага энг яқин бўлган шаҳарнинг оқсоқоллари сойликда бўйни синдирилган ғунажиннинг тепасида қўлларини ювишсин. Кейин улар шундай десин: “Бу одамнинг қонини бизнинг қўлларимиз тўккани йўқ. Ким қилганини кўзларимиз кўргани йўқ. Эй Эгамиз! Ўзинг Мисрдан озод қилган халқинг Исроилни кечиргин, халқинг Исроилни тўкилган айбсиз қонга жавобгар қилмагин.” Шундан сўнг улар тўкилган қонга жавобгарликдан холи бўладилар. Шундай қилсангизлар, Эгамизнинг олдида тўғри иш қилган бўласизлар, айбсизнинг қонидан ўзингизни тозалайсизлар. Намоён қилмоқ учун айбсизлигимни Қўлларимни юваман, эй Эгам. Қурбонгоҳинг атрофида юраман, Аммо улар: “Биз бу ишни байрам кунлари қилмаслигимиз керак, акс ҳолда, халқ ғалаён кўтариши мумкин”, дедилар. У: — Мен гуноҳ қилдим! Бегуноҳ одамга хоинлик қилдим, — деди. Улар эса: — Бизга нима?! Бу сенинг ишинг! — дейишди. Пилат ҳукм курсисида ўтирган эди, хотини унга шундай хабар юборди: “Бу Одам айбсиз, Унга бирон нарса қила кўрмагин, кеча тушимда У сабабли қаттиқ азоб тортдим.” Яҳудийлар эса Павлусга қарши чиқиб, уни ҳақорат қилдилар. Павлус кийимларидан чангни қоқди–да: “Қонингиз ўз гарданингизда қолсин, менда айб йўқ, ҳозирдан бошлаб ғайрияҳудийлар орасига кетганим бўлсин”, деди уларга. Шунинг учун бугун сизларга шуни эълон қиламан: мен бировнинг ҳалокати учун масъул эмасман.
Выбор основного перевода