Ўша кунларда Яҳё чўмдирувчи Яҳудия чўлида ваъз қила бошлади.
Унинг олдига Қуддус шаҳри ва Яҳудия ўлкасининг қолган ҳамма жойларидан ҳамда Иордан дарёси атрофларидан одамлар келарди.
Яҳё гўё ёниб туриб, нур сочган бир чироқдай эди. Сизлар эса унинг нурида бирпас қувонмоқчи бўлдингизлар.