Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, Мен, Эгангизнинг улуғ ва даҳшатли куни келишидан олдин, олдингизга Илёс пайғамбарни юборяпман. Шогирдлари Ундан сўрадилар: — Нега Таврот тафсирчилари, Масиҳдан олдин Илёс келиши керак, деб айтадилар? Исо уларга шундай жавоб берди: — Тўғри, аввало Илёс келиб, ҳамма нарсани тиклаши керак. Бироқ Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган. Аммо одамлар уни танимай, уни хоҳлаганича хўрладилар. Худди шунга ўхшаб, Инсон Ўғли ҳам одамлар қўлида кўп азоб чекади. Шунда шогирдлар тушундиларки, Исо уларга Яҳё чўмдирувчи тўғрисида гапираётган экан. Улар Исодан сўрадилар: — Нега Таврот тафсирчилари, Масиҳдан олдин Илёс келиши керак, деб айтадилар? Исо уларга жавобан деди: — Тўғри, аввало Илёс келиб, ҳамма нарсани тиклайди. Хўш, Муқаддас битикларда, Инсон Ўғли кўп азоб чекиши ва хўрланиши керак, деб ҳам ёзилмаганми?! Бироқ Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган ва у ҳақда ёзилганидек, уни хоҳлаганларича хўрладилар. У Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудратига тўлиб, Раббимиз Масиҳдан олдин келади. Раббимизга тайёр бир халқни тақдим қилиш учун оталарнинг юракларини фарзандларига мойил қилади, итоатсизларнинг фикрини солиҳлар донолиги томон буради. Яна ундан: — Бўлмаса кимсан? Илёсмисан? — деб сўрадилар. — Йўқ! — деди у. — Биз кутаётган пайғамбармисан? — деб савол бердилар. У яна: — Йўқ! — деб жавоб берди.
Выбор основного перевода