Сизларни йўлда муҳофаза этсин, сизларни Мен тайёрлаган ерга олиб борсин деб, олдингизда фариштани юборяпман.
Бир овоз янграмоқда: “Чўлда Эгамизга йўл ҳозирланг, Саҳрода Худойимизга тўғри йўл очинг.
Сарвари Олам шундай дейди: “Мана, Мен Ўз элчимни юборяпман. У Мен учун йўлни ҳозирлайди. У тўсатдан Ўз Маъбадига келади. Сизлар излаётган Раббий Ўшадир. Аҳд элчиси Унинг Ўзидир. Сизлар Ундан ғоят мамнун бўласиз.”
Ишаё пайғамбарнинг китобида ёзилганки: “Мана, Сендан олдин Мен Ўз элчимни юборяпман, У Сен учун йўлни ҳозирлайди.
Сен ҳам, болажоним, Худойи Таолонинг пайғамбари деб аталасан. Зеро, сен Раббимиз Масиҳдан олдин юрасан, У юрадиган йўлни ҳозирлайсан.
“Мен Масиҳ эмасман, фақат Унинг олдидан юборилганман”, деб айтган сўзларимга ўзларингиз гувоҳсизлар.