Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фарзийлар ва умуман яҳудийлар ота–боболарининг урф–одатини сақлаб, ҳеч ҳам қўлларини ювмасдан овқат емайдилар. Бозордан қайтганларида ҳам ювинмай овқат емайдилар. Шунингдек, сўри, коса, товоқ, қозонни ювиш каби кўпгина удумларга риоя қиладилар. Шундай қилиб, фарзийлар ва тафсирчилар Исодан сўрадилар: — Нега Сизнинг шогирдларингиз ота–боболаримизнинг урф–одатини сақлашмайди? Нима учун ҳаром қўллари билан нон ейишади? Исо уларга шундай жавоб берди: — Ишаёнинг башорати сиз иккиюзламачиларга жуда тўғри келади. Худонинг қуйидаги сўзларини Ишаё ёзиб қолдирган: “Бу халқ Мени тилидагина иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Улар Менга сажда қиладилар, Аммо саждалари беҳудадир. Чунки улар инсон яратган қоидаларни Илоҳий қонун деб ўргатадилар.” Сизлар Худонинг амрларини йиғиштириб қўясизлар, инсоний урф–одатларга эса ёпишиб оласизлар. Исо яна уларга деди: — Ҳа, сизлар урф–одатларингизни сақлаш учун Худонинг амрларини четлаб ўтишнинг зўр йўлини топгансизлар! Исо эса деди: “Эй тафсирчилар, сизларнинг ҳам ҳолингизга вой! Сизлар кўтариб бўлмайдиган оғир юкни одамларга юклайсизлар–у, уларга ёрдам бергани ўзларингиз ҳатто бармоғингизни ҳам қимирлатмайсизлар. Худони севиш Унинг амрларини бажариш демакдир. Худонинг амрлари эса қийин эмас,
Выбор основного перевода