Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тир ҳақида башорат: Эй Таршиш кемалари, фарёд қилинг! Сиз Кипр соҳилида эшитган хабарлар тўғри, Бошпанангиз бўлган Тир вайрон бўлди. Сукут сақланг, эй орол халқи! Эй Сидон савдогарлари! Бир пайтлар кемаларга тўла эдингиз. Шихор дони, Нилнинг ҳосили Тирнинг даромади бўлган эди, У элатлардан фойда қиларди. Уят сенга, эй Сидон! Ахир, Тир, денгиз бўйидаги қалъа шундай демоқда: “На тўлғоқ азобин чекдим, на туғдим, На ўғиллар, на қизлар улғайтирдим.” Тир тўғрисида эшитганда, Мисрнинг юраги қинидан чиқай дейди. Таршишга жўнанг, эй қирғоқ аҳолиси, Фарёд қилинг! Қадимда барпо бўлган, Такаббур шаҳрингизнинг ҳоли не бўлди? Энди дарбадар бўласиз, Узоқ, бегона юртни ватан қиласиз. Тирга қарши ким бундай қарор чиқарди? Бу шаҳар шоҳларга тож кийдирганди, Савдогарлари ҳукмдор эди, Бутун дунё уларни иззат қиларди. Эй Тир, Сидон ва бутун Филист халқи, Менда нима қасдингиз бор?! Сизлар ҳали Мендан ўч олмоқчимисиз?! Борди–ю, ниятингиз шу бўлса, Мен ўша заҳотиёқ қилмишингизга яраша жазоингизни бераман. Сизлар олтину кумушларимни тортиб олдингиз, қимматбаҳо хазиналаримни саждагоҳларингизга олиб кетдингиз. Яҳудо ва Қуддус халқини юнонларга сотиб, ўз ватанидан йироқ қилдингиз. Энди Мен Яҳудо ва Қуддус халқини сизлар сотган юртлардан олиб чиқаман. Қилмишингизга яраша жазоингизни бераман. Ўғил–қизларингизни Яҳудо халқига сотаман, улар эса фарзандларингизни олисдаги бир халққа — Саволикларга сотишади.” Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтди. Эгамиз шундай демоқда: “Тир аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар биродарлик иттифоқини унутиб, Халқимнинг қишлоқларидаги аҳолисини Эдомликларга қул қилиб сотдилар. Шундай экан, Мен Тир деворига олов ёғдираман, Олов Тир қалъаларини куйдириб ташлайди.” Хадрахга чегарадош бўлган Хомат ҳам, Доноларга тўла бўлган Тир ва Сидон ҳам Эгамизнинг кўзи остидадир. Тир шаҳри ўзига қалъа қуриб олган, Шунчалик кўп кумуш ва олтин йиққанки, Улар кўчадаги чанг ва лойдайдир. Лекин энди Раббий уларнинг мулкини тортиб олади, Бойликларини денгизга улоқтиради. Шаҳарнинг ўзи эса оловга ем бўлади. Мардохай юз берган воқеадан хабардор бўлгач, кийимларини йиртди, қанорга ўраниб, устига кул сочди. Кейин қаттиқ аламли фарёд кўтариб, шаҳар бўйлаб юрди. Бу хабар Найнаво шоҳига ҳам етиб борди. У тахтдан тушиб, шоҳона либосларини ечди, қанорга ўраниб, кулга ўтирди. Ўзи ва амалдорлари номидан бутун Найнаво бўйлаб қуйидаги фармонни эълон қилди: “На инсонлар, на ҳайвонлар — мол–қўйлар ҳеч нарса емасин, сув ичмасин. Инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам қанорга ўрансин. Ҳар ким Худога ялиниб илтижо қилсин, ёвуз қилмишидан қайтсин, зулм қилмасин.
Выбор основного перевода