Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни Мен Қуддус аҳолисини ҳимоя қиламан. Уларнинг орасидаги энг ожизи ҳам Довуддай кучли бўлади. Довуд авлоди эса Менинг фариштамдай, худди Ўзимдай Қуддус аҳлини бошлаб боради. Сизларга чинини айтай: қанчадан–қанча пайғамбарлар, қанчадан–қанча солиҳ одамлар сиз кўрганларни кўришни истаганлар, аммо кўрмаганлар. Сизлар эшитганларингизни эшитишни улар истаганлар, аммо эшитмаганлар. Пайғамбарлар изланиб, бу нажотни чуқур ўрганганлар. Сизларга бериладиган Худонинг инояти ҳақида каромат қилганлар. Уларнинг қалбларида Масиҳнинг Руҳи бор эди. Бу Руҳ уларга Масиҳнинг чекадиган азоб–уқубатлари ва азоблар кетидан келадиган улуғворлиги ҳақида олдиндан маълум қилган эди. Бу воқеалар қачон ва қай тарзда юз беришини пайғамбарлар билмоқчи бўлар эдилар. Аслида уларнинг бу изланишлари ўз манфаати учун эмас, балки сизларнинг манфаатингиз учун қилинганини Худо уларга аён этди. Пайғамбарлар эълон қилган нажот ҳақидаги Хушхабар сизнинг даврингизда амалга ошди. Бу Хушхабарни сизларга осмондан юборилган Муқаддас Руҳнинг қудратига тўлган одамлар баён этишди. Ҳатто фаришталар ҳам бу нажотнинг қай тарзда амалга ошишини интизорлик билан кутаётган эдилар.
Выбор основного перевода