Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унинг бу гапни айтишига сабаб шу эди: бундан анча вақт олдин Ҳирод Яҳёни ҳибсга олганди. У ўз укаси Филипнинг хотини Ҳиродия дастидан Яҳёни кишанлаб, зиндонга ташлаган эди. Ҳирод ўз укаси Филипнинг хотини Ҳиродияга уйланган эди. Яҳё эса Ҳиродга: “Сиз укангизнинг хотинига уйлана олмайсиз, бу қонунга зид”, деб айтар эди. Шунинг учун Ҳирод Яҳёни қўлга олиб, зиндонга қаматиб қўйган эди. Вилоят ҳукмдори Ҳирод содир бўлаётган ажойиботлар ҳақида эшитиб, эсанкираб қолди. Чунки баъзилар: “Яҳё тирилиб келибди”, десалар, бошқалар: “Илёс пайғамбар зоҳир бўлибди”, дер эдилар. Яна бошқалар бўлса: “Қадимги пайғамбарлардан бошқа бири тирилиб келибди”, дейишарди. Ҳирод: “Мен Яҳёнинг бошини олдирган эдим, аммо менга айтишаётган бу Одам ким бўлди экан?” деб Исони кўргиси келди. Бу ҳодисалар Яҳё зиндонга ташланишдан олдин юз берган эди.
Выбор основного перевода