Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фарзийлар буни кўриб, Исонинг шогирдларидан: — Нега Устозингиз солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга еб–ичиб ўтирибди? — деб сўрадилар. Бир куни Яҳёнинг шогирдлари Исонинг олдига келиб, шундай савол бердилар: — Бизлар ва фарзийлар кўп рўза тутамиз, нега Сизнинг шогирдларингиз рўза тутмайдилар? Исо уларга деди: — Куёв даврада бўлганда тўйдаги меҳмонлар қайғурадими? Бироқ улар куёвдан жудо бўладиган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар. Ҳамма солиқчилар ва гуноҳкорлар Исонинг таълимотини тинглаш учун келар эдилар. Фарзийлар билан Таврот тафсирчилари: “Ана, У гуноҳкорларни қабул қилиб, улар билан бирга еб–ичяпти”, деб минғирлаб норози бўлдилар. Буни кўрганларнинг ҳаммаси: “Исо бир гуноҳкор одамнинг уйига меҳмонга борди”, деб норозилик билдиришди.
Выбор основного перевода