Элишай Нўъмоннинг олдига хизматкорини чиқариб, у орқали Нўъмонга шу гапни етказди: “Бор, Иордан дарёсида етти марта ювин, шунда тананг янгиланиб, пок бўлади.”
— Бу халқ тинч оқадиган Шилўвах сувларидан воз кечди, Ратан ва Рамалиё ўғли Пекахдан кўнгиллари шод бўлди, — деди.
Ёки Силоам қишлоғидаги минора қулаганда нобуд бўлган ўн саккиз кишини олайлик. Сизларнинг фикрингизча, ўша нобуд бўлганлар Қуддусда яшайдиган қолган ҳамма одамдан кўра, кўпроқ гуноҳ қилган эдиларми?
— Исо деган киши лой қилиб, кўзларимга суртди–ю, “Бориб, Силоам ҳовузида ювингин”, деди. Мен бориб ювиндим ва кўрадиган бўлиб қолдим, — деди шифо топган кўр.
Улардан баъзилари эса шундай дейишди: — У кўрнинг кўзларини очган. Лазарни ҳам ўлимдан олиб қолса бўлмасмиди?!
Шундай деди–ю, баланд овоз билан хитоб қилди: — Лазар, ташқарига чиқ!
Шу пайт қўлу оёқлари кафанланган, юзи рўмол билан ўралган марҳум чиқиб келди. — Кафанини ечинглар, уни қўйиб юборинглар, — деди Исо одамларга.