Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Худосиз одам ҳаётдан маҳрум бўлганда, Унда қандай умид қолади? Худо уни йўқ қилганда умиди бўладими? Худосизларнинг бошига кулфат тушганда, Худо уларнинг фарёдига қулоқ тутармикин? Эгамиз солиҳларни кузатиб туради, Уларнинг ноласини Эгамиз эшитади. Юрагимда гуноҳим бўлса эди, Мени асло эшитмас эди Раббий. Эгамиз фосиқлардан узоқда, лекин солиҳларнинг ибодатини эшитади. Қонундан юз ўгирганнинг ибодати ҳам жирканчлидир. Ҳатто кўп ибодат қилганингизда ҳам, Эшитмасман Мен сизларни. Менга очганингизда қўлларингизни, Сизлардан яшираман Мен кўзларимни. Қўлларингиз қонга ботгандир. Шунинг учун уларнинг бошларига шундай кулфат келтираманки, биронтаси ҳам қутулиб қололмайди, — деб айтмоқда Эгамиз. — Менга илтижо қилишса ҳам, уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман. Вақти келиб, Эгамизга илтижо қиласиз, Ўшанда Худодан жавоб олмайсиз. Сизлар қабиҳларча иш тутдингиз, Шу боис У сизлардан юз ўгиради.” “Мен чақирганимда улар эшитмагандилар, улар чақирганда Мен ҳам эшитмадим, — дейди Сарвари Олам. Ҳар бир элатда Худодан қўрқадиган ва тўғри ишларни қиладиган ҳар бир одам Унга маъқулдир. Скевас деган яҳудий бош руҳонийси бор эди. Унинг етти ўғли ўлка бўйлаб кезиб, одамлардан ёвуз руҳларни қувиб чиқарар эдилар. Бир куни улар Раббимиз Исонинг номи билан шундай қилишга уриниб, ёвуз руҳга: “Павлус эълон қилаётган Исо номи билан буюрамиз: чиқиб кет!” дедилар. Скевас деган яҳудий бош руҳонийси бор эди. Унинг етти ўғли ўлка бўйлаб кезиб, одамлардан ёвуз руҳларни қувиб чиқарар эдилар. Бир куни улар Раббимиз Исонинг номи билан шундай қилишга уриниб, ёвуз руҳга: “Павлус эълон қилаётган Исо номи билан буюрамиз: чиқиб кет!” дедилар. Ёвуз руҳ эса уларга: “Мен Исони биламан, Павлусни ҳам биламан, сизлар эса ким бўлибсизлар?” деб сўради. Ичида ёвуз руҳи бор одам уларга ташланди. Уларни шу қадар қаттиқ урдики, улар ўша уйдан яланғоч, ярадор ҳолда зўрға қочиб қутулдилар.
Выбор основного перевода