Бирданига Исонинг Ўзи уларнинг қаршисидан чиқиб: — Салом! — деди. Аёллар Исонинг олдига бориб, оёқларига ёпишганча Унга сажда қилдилар.
— Филип, — деди унга Исо, — Мен шунча вақтдан бери сизлар билан биргаман. Наҳотки Мени таниб–билмасанг?! Мени кўрган одам Отани кўрган бўлади. Шундай экан, қандай қилиб сен: “Отани бизга кўрсатинг”, деяпсан?
Исо унга: — Марям! — деди. Марям Исога қайрилиб қаради–да, орамийчалаб: — Раввуний! — деди. (Раввуний “устозим” демакдир.)
— Мени ушлаб турма! — деди Исо Марямга. — Мен самовий Отанинг олдига чиқиб кетяпман. Сен бориб биродарларимга гапларимни етказ: “Мен Отамнинг олдига чиқиб кетяпман. У сизларнинг ҳам Отангиздир. У Менинг Худойим ва сизларнинг Худойингиздир.”
Тўма Исога: — Ё Раббим, Худойим! — деди.