Оломон эса шундай деб жавоб берарди: “У Жалиланинг Носира шаҳридан бўлган Исо пайғамбар!”
Уни ҳибсга олмоқчи бўлдилар, аммо халқдан қўрқдилар. Чунки халқ Исони пайғамбар деб билар эди.
Ҳаммани ваҳима босди. Одамлар: “Орамизда буюк пайғамбар пайдо бўлди, Худо Ўз халқини қутқариш учун келди”, деб Худога ҳамду сано айтардилар.
— Ҳазрат, Сиз пайғамбар эканингизни кўриб турибман, — деди аёл.
Шунда одамлар Исонинг қилган мўъжизали аломатини кўриб: — Ҳақиқатан ҳам дунёга келиши керак бўлган пайғамбар мана шу Киши экан, — дедилар.
Оломон ичидан баъзилари бу сўзларни эшитиб шундай дедилар: — Ҳақиқатан ҳам бу Одам биз кутган пайғамбар экан.
Фарзийлар ҳам бу одамдан кўзлари қандай очилганини сўрадилар. — У кўзларимга лой суртди. Мен ювиндим–у, кўзларим кўрадиган бўлди, — деди ҳалиги одам. Исо лой қилиб, кўрнинг кўзларини очган кун Шаббат куни эди. Шунинг учун