Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
У шундай деди: “Ҳа, сен Ёқуб қабилаларини қайта тиклайсан, Исроилнинг омон қолганларини Ўз юртига қайтариб олиб келасан. Бироқ сени фақат шунинг учунгина қулим қилмадим. Мен сени бошқа халқларга нур қиламан, Токи Мен берадиган нажот ернинг четигача етиб борсин.” Калом ҳаёт манбаи эди, Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди. Нур зулматда порлайди, Ахир, зулмат Нурни енголмади. Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди. Исо яна халққа гапириб деди: — Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, ҳеч қачон зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади. Исо уларга деди: — Нур яна қисқа бир муддат сизлар билан бўлади. Нур борида юринглар, тағин зулмат сизларни қамраб олмасин. Зулматда юрадиган киши қаерга кетаётганини билмайди. Менга ишонган биронта одам зулматда қолмасин деб, Мен дунёга нур бўлиб келдим.
Выбор основного перевода