Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Аммо Исо уларга шундай деди: — Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, Мен ҳам Ўз ишимни қиляпман, — деди. Ахир, Ота Ўғлини яхши кўради, Ўзи қилган ҳамма ишларни Ўғлига кўрсатади. У Ўғлига бундан ҳам буюкроқ ишларни кўрсатади, шунда ҳаммангиз ҳайрон қоласизлар. Исо жавоб берди: — Кундуз ўн икки соатдан иборат эмасми?! Ким кундузи юрса, қоқилмайди, чунки бу дунёнинг нурини кўради. Исо уларга деди: — Нур яна қисқа бир муддат сизлар билан бўлади. Нур борида юринглар, тағин зулмат сизларни қамраб олмасин. Зулматда юрадиган киши қаерга кетаётганини билмайди. Тун ўтиб кетиб, кундуз яқинлашиб қолди. Шунинг учун қоронғилик ишларидан воз кечайлик, нурга лойиқ ишларни қилишга боп бўлган қурол–аслаҳаларни тақиб олайлик. Шаҳватпарастлик ва фисқ–фужурга берилмайлик, жанжалкашлик ва ҳасадгўйлик қилмайлик, айш–ишрат ва ичкиликбозлик билан эмас, кундузга яраша, одоб билан кун кечирайлик. Сизлар ёруғликда яшайсиз, ҳаммангиз кундуз кунга тегишлисиз. Ахир, биз зулматга, тунга тегишли эмасмиз. Шунинг учун бошқаларга ўхшаб ухлаб қолмайлик. Биз уйғоқ, ҳушёр бўлишимиз керак. Чунки ухлайдиганлар кечаси ухлайди, ичкиликка берилганлар ҳам кечаси ичади. Биз эса кундуз кунга тегишли эканмиз, келинглар, имон ва севги совутини, бошимизга нажот умиди дубулғасини кийиб, ҳушёр турайлик.
Выбор основного перевода