Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Вайроналар ичра ётар юртингиз, Оловда ёниб кетган шаҳарларингиз! Олдингизда ерингизни Еб битирар келгиндилар, Бегоналар юртингизни вайрон қилар. Шу боис Эгамиз қақшатқич ғазабини, Шафқатсиз урушни бошингизга келтирди. Аланга сизни ўраб олса ҳам тушунмадингиз, Сизларни куйдирса ҳам, англаб етмадингиз. Мен ўша бойликларни келгиндиларга ўлжа қилиб бераман, дунёнинг фосиқларига талатаман. Улар Исроил халқининг бор бисотини ҳаром қиладилар. Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар! Ахир, сизлар воз кечдинглар Мени билишдан, Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан. Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар! Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар, Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман. Шамолни эккан одам бўронни ўриб олар. Буғдой бошоқсиз бўлса, халқ нонга зор бўлар. Буғдойингиз бошоқ тугган тақдирда ҳам, Уни бегоналар еб адо қилар.
Выбор основного перевода