Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласарга: “Мен сизга қарамман, қулингизман, келинг, менга ҳужум қилаётган Орам ва Исроил шоҳларининг қўлидан мени қутқаринг”, деб элчилар жўнатди. Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар! Ахир, сизлар воз кечдинглар Мени билишдан, Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан. Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар! Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар, Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман. Фаҳш, шаробнинг эски ва янгиси Халқимни эс–ҳушидан айирди. Ҳамма ёқдан мадад излайди, Мен, Худойи Таолога эса юз бурмайди. Улар яроқсиз бир камонга ўхшайди, Уларга асло ишониб бўлмайди. Беклари ҳақоратли сўзлар айтганлари учун Қиличдан ҳалок бўлади. Бу қилмишлари учун Мисрда кулги бўлишади.” Ёлғиз дайдиган қулондай у, Оссурияга ёрдам сўраб борди. Эфрайим ўзини ўйнашларига сотди. Эфрайим гармсел боқиб юрар, Кун бўйи шарқдан эсган шамол кетидан қувар. Ёлғону зўравонликни у орттирар. Оссурия билан сулҳ тузиб, Зайтун мойини Мисрга жўнатар. Яҳудога Эгамиз даъво қилади. Ёқуб наслининг таъзирини У беради, Тутган йўлига яраша уни жазолайди.
Выбор основного перевода