Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Эй Эгам, менга шифо бер, соғайиб кетай. Мени қутқаргин, нажот топай. Ахир, ёлғиз Сени олқишлайман. Самария пайғамбарлари орасида Жирканч бир ишни кўрдим: Улар Баал номидан башорат қилишди, Халқимни йўлдан оздиришди. Бобилда яшаган ажнабийлар айтишади: “Бобилни тузатмоқчи эдик, аммо у тузалмади. Энди уни ташлаб кетайлик, Ҳар биримиз юртимизга қайтиб кетайлик. Ахир, Бобилнинг жазоси бошидан ошди, Кўкдаги булутларгача етиб борди.” Қачон қараманг лаънат айтишади, Алдашади, одам ўлдиришади, Ўғирлик қилиб, фаҳш ишларга берилишади. Ҳамма ёқда зўравонлик, қотилликлар қилишади. Эгамиз шундай дейди: “Сени нима қилай, эй Эфрайим?! Сени нима қилай, эй Яҳудо?! Сенинг севгинг тонгдаги тумандай тез ғойиб бўлар, Саҳардаги шудринг каби буғланиб кетар. Руҳонийлар қароқчиларга ўхшайди, Улар пистирмада ётиб, қурбонини пойлашади. Шакам шаҳри йўлида қотилликлар қилишади, Ҳа, улар мудҳиш жиноятларга қўл урди. Халқимнинг ҳолига вой! Ахир, улар Мендан узоқлашди! Энди нобуд бўлишади! Ахир, Менга қарши бош кўтаришди! Уларни халос қилардим–у, Аммо Менга ёлғон гапиришди. Эй Эфрайим, қандай қилиб сендан воз кечай?! Эй Исроил, қандай қилиб сени ташлаб кетай?! Адмани йўқ қилганимдай, сени йўқ қила олармиканман?! Завўйимга қилганимни сенга қила олармиканман?! Бундай қилишга юрагим бетламас асло! Сенга бўлган меҳрим уйғонди. Эфрайим гармсел боқиб юрар, Кун бўйи шарқдан эсган шамол кетидан қувар. Ёлғону зўравонликни у орттирар. Оссурия билан сулҳ тузиб, Зайтун мойини Мисрга жўнатар.
Выбор основного перевода