Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Агар Эгангиз Худога қулоқ солмасангиз, бугун мен сизларга айтаётган Эгамизнинг ҳамма амри ва фармонларига риоя қилмасангиз, қуйидаги лаънатлар бошингизга келади: Шаҳарда ҳам, далада ҳам лаънати бўласиз. Супрангиз ва буғдой солинган саватларингиз лаънатланади. Фарзандга зор бўласиз, ерингиз ҳосил бермайди, мол–қўйингиз кўпаймайди. Уйда бўлганингизда ҳам, йўлга чиққанингизда ҳам лаънати бўласиз. Эгамизни тарк этиб, қабиҳликлар қилганингиз учун қилган ҳар бир ишингизда У сизларни лаънатга, бало–қазога дучор қилади. Ишингиз ўнгидан келмайди. Охири, Эгамиз устингизга кулфат ёғдириб, бир лаҳзада йўқ қилади. Мулк қилиб оладиган юртингизга Эгамиз ўлат юбориб, сизларни йўқ қилади. У сизларни иситма ва яллиғланиш билан кечадиган тузалмас касалликка дучор қилади. Жазирама иссиқ ва қурғоқчилик юбориб, ҳосилингизни қовжиратади, моғорлатади. Ўлгунингизча бу кулфатлар орқангиздан қувади. Тепангиздаги осмон бронза каби қаттиқ, остингиздаги ер темир каби заранг бўлади. Йўқ бўлиб кетгунингизча, Эгамиз устингизга ёмғир ўрнига чанг–тўзон ёғдиради. Эгамиз сизларни душманларингиз олдида тиз чўктиради. Уларга бир томондан ҳужум қиласизлар, аммо етти томонга тумтарақай қочасизлар. Ер юзидаги барча шоҳликлар аҳволингизни кўриб, даҳшатга тушади. Мурдаларингиз осмондаги қушларга, ердаги йиртқич ҳайвонларга ем бўлади, уларни ҳайдайдиган кимса бўлмайди. Эгамиз сизларни Мисрликларга тоштирган чипқонга, йиринг боғлайдиган яраларга, қўтир ва қичималарга мубтало қилади. Бу хасталикларга даво тополмайсиз. Эгамиз сизларни ақлдан оздириб, кўр ва овсар қилиб қўяди. Кўр одам қоронғида пайпасланиб юргандай, сизлар куппа–кундузи пайпасланиб юрасизлар. Ишларингиз юришмайди, хор бўласизлар, сизларни талон–тарож қиладилар, ҳеч ким сизларни қутқармайди. Бир қиз билан унаштириласиз, аммо у билан бошқаси ётади. Уй қурасиз–у, уйингизда яшамайсиз, узумзор экасиз–у, мевасидан емайсиз. Молингизни кўз олдингизда сўйишади, лекин гўштини емайсиз. Эшагингизни кўз олдингиздан ўғирлаб кетишади, қайтиб беришмайди. Қўйларингиз душманларингизга берилади. Сизларга ҳеч ким ёрдам бермайди. Ўғилларингиз, қизларингиз кўз олдингизда бошқа халқларга берилади. Улар томон талпинасиз–у, бирор нарса қилишга ожиз бўласиз. Ерингиз ҳосилидан, меҳнатингиз самарасидан бегона халқлар баҳраманд бўлади. Сизни эса ҳар куни эзишади, хор қилишади. Кўзларингиз билан кўрган воқеалардан жинни бўлиб қоласиз. Эгамиз оёқларингизга тузалмас яралар тоштиради. Бутун баданингизга бошдан–оёқ чипқон чиқади. Эгамиз сизларни ва устингиздан қўйган шоҳни ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган халқ олдига ҳайдаб боради. У ерда ёғоч ва тошдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласиз. Эгамиз сизларни ўша бегона халқларга олиб борганда, улар аҳволингиздан даҳшатга тушади. Сизлар уларга масхара, кулги бўласиз. Далага кўп уруғ экасиз, лекин кам ҳосил оласиз. Ҳосилингизни чигирткалар еб битиради. Узумзорлар барпо қиласиз, парваришлайсиз, лекин шаробидан ичмайсиз, узумини термайсиз. Уларга қурт тушади. Ерларингизда зайтун дарахтлари ўсади, лекин устингизга зайтун мойи суртмайсиз. Зайтун мевалари тўкилиб кетади. Ўғил–қизлар кўрасиз, лекин улар ўзингизга буюрмайди, уларни асир қилиб олиб кетишади. Ҳамма дарахтларингиздаги меваларни ва ерингиз ҳосилини чигирткалар еб, нобуд қилади. Орангиздаги мусофирлар янада кўтарилади, сизлар эса янада пасаясиз. Улар сизларга қарз беради, сизлар эса уларга қарз беролмайсиз. Улар бош бўлади, сизлар эса дум бўласиз. Эгангиз Худога итоат этмаганингиз учун, У сизларга айтган амрларни ва фармонларни бажармаганингиз учун, мана шу лаънатлар бошингизга келади, орқангиздан қувиб, сизларга етиб олиб ҳалок қилади. Бу лаънатлар то абад сизлар ва авлодларингиз учун Худо берган жазонинг исботи бўлади. Ҳамма нарса мўл–кўл бўлганда, сизлар Эгангиз Худога хурсандчилигу қувонч билан хизмат қилмадингиз. Шунинг учун Эгамиз юборган душманларга хизмат қиласиз, оч, ташна, яланғоч, муҳтож бўлиб қоласиз. Душманларингиз сизларга темир бўйинтуруқ солади, ҳаммангизни нобуд қилади. Эгамиз бошингизга узоқдан, ер юзининг у четидан бургутдай бир халқни юборади. Сизлар бу халқнинг тилини тушунмайсиз. Бу халқ қўрқинчли, катталарни ҳурмат қилмайди, кичикларга раҳм–шафқат кўрсатмайди. Сизларни хонавайрон қилмагунча, молларингизни, ерингизнинг ҳосилини ейишади. Сизларга на донни, на шаробни, на зайтун мойини, на подангиздаги бузоқларни, на сурувингиздаги қўзиларни қолдиришади. Шунда сизлар йўқ бўлиб кетасизлар. Эгангиз Худо сизларга бераётган юртдаги ҳамма шаҳарларни улар қамал қилишади. Сиз суянган баланд ва мустаҳкам деворларни вайрон қилишади. Қамал пайтида душманларингиз бошингизга солган кулфат туфайли ўз фарзандларингизни, Эгангиз Худо сизларга берган ўғил–қизларингизнинг этини ейсизлар. Ораларингиздаги энг мулойим, энг диёнатли эркак ҳам туғишган акасидан, суюкли хотинидан, соғ қолган болаларидан этни қизғанади. Ўзи еяётган болаларининг этидан ҳеч кимга бермайди, бундан бошқа чораси ҳам бўлмайди. Чунки душманнинг қуршови ҳамма шаҳарларингизда сизни шу қадар танг аҳволга солиб қўяди. Ораларингиздаги энг мулойим, энг нозик аёл, нозиклигидан оёғини ерга қўйишни ҳам истамайдиган аёл, севикли эридан, ўғли ва қизидан этни қизғанади. Очликдан у, ҳатто, оёқлари орасидан чиққан йўлдошни ва ўзи туққан болаларни яширинча ейди. Душманнинг қуршови ҳамма шаҳарларингизда сизни шу қадар танг аҳволга солиб қўяди. Эгангиз Худонинг буюк ва ҳайбатли номидан қўрқмасангиз, шу китобда ёзилган қонуннинг ҳамма сўзларини бажармасангиз, Эгамиз ўзларингизни ва авлодларингизни оғир ва доимий кулфатларга, ёмон, тузалмайдиган хасталикларга гирифтор қилади. Сизларни ваҳимага туширадиган барча Миср хасталикларини бошингизга солади, улардан ҳеч қачон шифо топмайсиз. Сизлар йўқ бўлгунингизча, Эгамиз мана шу қонун китобида ёзилмаган бошқа хасталигу офатларни ҳам бошингизга келтираверади. Сизлар осмондаги юлдузлар каби кўп эдингизлар, аммо Эгангиз Худога қулоқ солмаганингиз учун саноқли бўлиб қоласизлар. Эгамиз сизларга яхшилик қилиб, сизларни кўпайтиргандан қанчалик мамнун бўлган бўлса, сизларни ҳалок қилиб йўқ қилгандан ҳам шунчалик мамнун бўлади. Мулк қилиб оладиган юртингиздан сизларни суғуриб, улоқтириб ташлайди. Эгамиз сизларни дунёнинг у четидан бу четигача ҳамма халқлар орасига тарқатиб юборади. У ерда ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган, тош ва ёғочдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласизлар. Лекин бу халқлар орасида ором тополмайсизлар, оёқ узатиб дам олишингиз учун жой бўлмайди. Эгамиз сизларга титроқ юрак, хира кўз, умидсиз руҳ беради. Ҳаётингиз қил устида тургандек бўлади, кечасию кундузи ўлимдан қўрқиб яшайсиз. Юрагингиздаги қўрқув ва кўзларингиз кўраётган воқеалар туфайли эрталаб: “Қанийди, кечқурун бўлса”, кечқурун эса: “Қанийди, эрталаб бўлса”, дейсизлар. Эгамиз сизларга, Мисрга қайтиб бормайсизлар, деб айтган бўлса–да, У сизларни кемаларда Мисрга қайтариб жўнатиб юборади. Ўша ерда, душманларимизга қул ва чўри бўлиб сотилсайдик, деб ҳаракат қиласизлар, лекин сизларни сотиб оладиган харидорлар бўлмайди. Лекин кейинроқ Хўшея Миср фиръавни Сўвахдан ёрдам сўраб хабарчилар жўнатди ва Оссурия шоҳига ҳар йили тўлаши керак бўлган ўлпонни тўламай қўйди. Хўшеянинг хоинлик қилганини Оссурия шоҳи билиб қолди, шунинг учун уни тутиб, зиндонга ташлади. Мен унинг устига тўр ташлайман, у тузоғимга тушади. Мен уни Халдейлар юрти Бобилга олиб бораман, аммо у Бобилни кўра олмайди. У ўша ерда оламдан ўтади.
Выбор основного перевода