Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Бу халқ Сарвари Оламга юз бурмади, Жазо берган Зотга улар қайтмади. Мен Худойингман, Аммо қилмишларинг Менга қайтиб келишингга йўл қўймас. Мен, ўз Эгангни сен билмайсан, Чунки қалбинг шаҳватга тўлган.” Исроилнинг мағрурлиги ўзига қарши гувоҳлик беряпти, У жиноятлари туфайли қулайди. Яҳудо ҳам у билан бирга йиқилади. Тандирдай қизишган бу ҳамма одамлар, Ҳукмдорларини ямламай ютяптилар. Натижада шоҳлари бирин–кетин нобуд бўляпти, Аммо биронтаси ҳам Менга илтижо қилмаяпти.” Улар Менга чин дилдан илтижо қилмайди, Аммо тўшакларида ётиб, фарёд чекишади. Бутпарастлардай баданларини тилиб, Буғдой ва шароб талаб қилишади. Менга қарши бош кўтаришади.
Выбор основного перевода