Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Аммо Худога хушомад қилардилар, Унга тиллари билан ёлғон сўзлашарди. Юракларида эса Худога содиқ эмас эдилар, Унинг аҳдига бевафолик қилдилар. Ҳа, Раббий айтди: “Бу халқ фақат сўздагина Менга яқинлашади, Тилидагина Мени иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Улар инсон яратган қоидалари орқали Менга сажда қилишади. Буларга қарамай, унинг мунофиқ синглиси Яҳудо Менга соф кўнгил билан қайтмади. У кўзбўямачилик қилди”, — деб айтмоқда Эгамиз. Серҳосил ўлкада қорнингни тўйғиздим, Аммо қорнинг тўйгач, манман бўлиб кетдинг, Шу сабабдан сен Мени унутдинг. Улар ҳар бир қурбонгоҳ олдида Ўзлари гаровга олган либослар устида ётибдилар. Ўз Худосининг уйида, Жарима эвазига олган шаробни ичяптилар. Сизлар фил суягидан ясалган супаларда чўзилиб ётасизлар, Курсиларда ёнбошлаб ўтирасизлар, Қўзичоқларнинг гўштидан лаззатланасизлар, Семиртирилган бузоқларнинг гўштидан таом ейсизлар, Борди–ю, олдингизга ёлғончи одам келса, — Шароб, бўзадан ваъз айтаман, — деб айтса, Сизлар уни пайғамбар дея қабул қиласиз!
Выбор основного перевода