Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Улар Гебо сўқмоғини кесиб ўтдилар–у, Рама халқи ваҳимага тушиб қолди, Улар Шоулнинг шаҳри Гивода омонат тўхтади–ю, Шаҳар аҳли қочиб кетди. Фарёд қилинг, эй Галим аҳли! Эшит, эй Лайшо! Эй шўрлик Онотўт! Исроил халқи Менга бевафолик қилса ҳам, Бу жиноятга Яҳудо халқи қўл урмасин. Улар сажда қилгани Гилгалга бормасин, Байт–Обунга ҳам оёқ босмасин. «Худо шоҳид», дея қасам ичишмасин. Гивода разиллик қилган аждодларингга ўхшаб қолдинг, Улардай ярамас ишларга берилиб кетдинг. Аммо Худо жиноятингни эсга олади, Гуноҳингга яраша жазоингни беради. Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, сен Гивода гуноҳ қила бошладинг, Ўша ерда гуноҳдан чиқмай қолди сенинг бошинг. Гиводаги жиноятчилар жазосини олгандай, Сен ҳам жазодан қочиб қутула олмайсан.
Выбор основного перевода