Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Эгамизнинг каломини эшитинг, Садўм йўлбошчиларининг издошлари! Худойимизнинг ўгитига қулоқ солинг, Ғамўра халқининг шериклари! Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига, Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига: “Бу юрт вафою садоқатни билмайди, Улар Мен, Худони тан олмайди. Руҳонийлар қароқчиларга ўхшайди, Улар пистирмада ётиб, қурбонини пойлашади. Шакам шаҳри йўлида қотилликлар қилишади, Ҳа, улар мудҳиш жиноятларга қўл урди. Эй Эфрайим, Худойим пайғамбарларни сенга посбон қилди. Аммо сен уларни тузоққа туширдинг, Худосининг юртида уларга адоват қилдинг.
Выбор основного перевода