Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Шундан кейин Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар Исроил ерларига ҳужум қилди. “Тиғлатпиласар мени қўллаб–қувватласин, ўзим шоҳ бўлиб қолай” деган мақсадда Манахим унга 2000 пуд кумуш берди. Эгам айтар: “Нега яна мунча калтак истайсиз?! Не учун исённи давом эттирасиз?! Яраланган бутун бош, Мадордан кетган бутун юрак. Бошдан–оёқ соғ жойи йўқ, Йиринг ила қопланган, кўкариб кетган, Яраларидан қон оқиб ётар, Тозаланмаган, боғланмаган, мой суртилмаган. Энди нега Мисрга борасан? Нил сувидан ичиш учунми?! Нечун Оссурияга йўл оласан? Фурот сувидан ичиш учунми?! Мана, Эгамиз Ўз халқига шундай демоқда: “Ярангни даволаб бўлмайди, Сенинг дардинг бедаводир. Эгамиз шундай дейди: “Эфрайим кабутарга ўхшар, Ҳам бефаросат, ҳам овсар. У Мисрдан ёрдам сўрайди, Пир этиб Оссурияга учади. Ёлғиз дайдиган қулондай у, Оссурияга ёрдам сўраб борди. Эфрайим ўзини ўйнашларига сотди. Бутнинг ўзи Оссурияга олиб кетилади, Буюк шоҳга тақдим қилинади. Эфрайим шарманда бўлади, Умидини бутга боғлагани учун Исроил уятга қолади. Гапингни тайёрлаб, Эгамизга қайт. Сен Унга шундай деб айт: “Гуноҳларимиздан кечиб юборгин, Ибодатимизни қабул қилгин. Қурбонгоҳингда буқаларни қурбонлик қилгандай, Биз Сенга мадҳиямизни назр қиламиз.
Выбор основного перевода