Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Эй Эгамиз, кулфатда қолганларида Улар Сенга юз бурдилар, Сенинг танқидларинг остида эгилдилар. Ҳеч ким Сенга сажда қилмайди, Ҳеч ким, Эгамга ўзимни боғлай, демайди. Ахир, Сен биздан юз ўгирдинг, Бизни ўз гуноҳларимиз измига топширдинг! Аммо энди Сен бизнинг отамизсан, эй Эгамиз! Биз лоймиз, Сен эса кулолсан, Ҳаммамиз қўлларингнинг ижодимиз! Эй Эгамиз, бизга бунчалик ғазабингни сочаверма, Гуноҳларимизни то абад ёдда тутма. Қара, ахир, ҳаммамиз Сенинг халқингмиз! Улар ёғочга: «Менинг отам сенсан» дейишади, Тошга: «Туққан онам сенсан», деб айтишади. Аммо Менга юз бурмай, орқа ўгиришади, Бошларига кулфат келганда эса, «Бизга нажот бер!» дея Менга ёлворишади. Эгамиз шундай демоқда: “Бобил ҳукмронлигига етмиш йил бўлгандан кейин, Мен олдингизга бораман. Берган эзгу ваъдамга биноан сизларни шу ерга қайтариб, олиб келаман. Ахир, Мен сизлар тўғрингизда тузган режаларимни биламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бу режаларим сизларга кулфат эмас, фаровонлик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради. Ўша дамларда Менга қилган илтижою ибодатларингиз ижобат бўлади. Бундан кейин улар қайтадан Эгаси Худога ва Довуд наслидан бўлган шоҳга юз буришади. Келажакда Эгамизга қўрқув билан бўйин эгишади. Худонинг баракасидан баҳраманд бўлишади.
Выбор основного перевода