Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Беҳуда бутлар тамомила йўқ бўлиб кетади. Эгамиз, ерни ларзага солай, дея қўзғалганда, Инсон Эгамиздан қўрққанидан Кириб кетар қоялардаги ғорларга. Унинг буюк улуғворлигидан Яширинар ердаги чуқурларга. Халқ олтин бузоқларга топинмоқ учун Байтилга ва Данга борарди. Бу нарсалар эса ҳаммани гуноҳга ботирди. Сен офатдан қочиб қутулсанг ҳам, Миср сенга чангалини солади, Пойтахти Нуф сенга қабр бўлади. Кумуш хазиналаринг янтоққа насиб бўлади, Хароба уйларингни тиканак ўт босади. Садоқатсиз бу халқ энди таъзирини ейди. Эгамиз қурбонгоҳларини вайрон қилади, Бутсимон тошларини синдириб ташлайди. Самария аҳли Байт–Обундаги Олтин бузоғидан хавотир олади, Унинг учун улар аза тутишади. Бутидан хурсанд бўлган руҳонийлар ҳам Бут сургун бўлганидан йиғлашади. Ўшанда одамлар тоғларга: “Устимизга қуланглар!” дея бақиришади. Қирларга: “Бизни босиб қолинглар!” деб ёлворишади. Улар тоғу қояларга шундай деб ёлворар эдилар: “Устимизга қуланг, тахтда ўтирган Зотнинг назаридан ва Қўзининг ғазабидан бизни яширинг!
Выбор основного перевода