Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ўз ҳаётимда кўрганман, ким ёвузлик, Ғам–ғусса экса, худди ўшани ўради. Эгамиз Яҳудо халқига ва Қуддус аҳолисига шундай деб айтмоқда: “Ерингизни шудгор қилинг, Тиканлар орасига уруғ сепманг. Қачон қараманг лаънат айтишади, Алдашади, одам ўлдиришади, Ўғирлик қилиб, фаҳш ишларга берилишади. Ҳамма ёқда зўравонлик, қотилликлар қилишади. Одамлар шоҳни ёвузликлари билан хушнуд қилар, Улар бекларни ҳийлалари билан шод этар. Ўзларингизни алдаманглар! Худони лақиллатиб бўлмайди. Инсон нима экса, шуни ўриб олади. Худбин истакларини қондириш учун уруғ экканлар ўша худбин истаклари туфайли ҳалокатни ўриб оладилар. Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экканлар эса Руҳдан абадий ҳаёт ўриб оладилар.
Выбор основного перевода