Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
бутсимон тошларни ўрнатманглар. Эгангиз Худо булардан нафратланади. Ток новдасини суғургандай, Бизни Мисрдан келтирдинг. Бегона халқларни қувиб, бизни ўтқаздинг. Биз учун тупроқ тайёрладинг, Илдиз отиб, юртни тўлдирдик. Тоғлар бизнинг соямиз билан қопланди, Баҳайбат садрлар ҳам новдаларимиз билан қопланди. Биз шохларимизни денгизгача ёйдик, Новдаларимиз Фурот дарёсигача чўзилди. Мен сени аъло токдай эккан эдим, Сен энг сара уруғдан пайдо бўлган эдинг. Нечун энди айниб қолдинг? Нега ёввойи токка айланиб қолдинг? Эй Яҳудо халқи, шаҳарларингиз сони қанча бўлса, худоларингиз ҳам шунчадир. Қуддусдаги кўчалар қанча кўп бўлса, қурбонгоҳларингиз ҳам шунчадир. Сизлар бу қурбонгоҳларни жирканч Баалга қурбонликлар келтириш учун қургандингизлар. Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: “Эй инсон, ток новдасининг ёғочдан фарқи борми?! Ўрмон дарахтларидан унинг бирон афзаллиги борми?! Ундан бирон–бир нарса ясаб бўладими? Ҳеч бўлмаса, буюм осиш учун қозиқ қилса бўладими? Йўқ, у фақат ўтин учун ярайди, холос. Новданинг икки чеккаси куйиб, ўртаси ёниб бўлгандан кейин, уни бирон нарсага ишлатиб бўлармиди, ахир?! Куймаган ток новдаси яроқсиз бўлгандан кейин, куйиб бўлгани ҳеч қандай фойда келтирмаслиги аниқ! Мен ўша ердан ўтиб кетаётиб, сени кўриб қолдим. Сен ўз қонингга беланиб, типирчилаб ётган эдинг. Шунда Мен сенга: ‘Сен ўлмайсан!’ дедим. Сенга умр тиладим. Мен сени даштдаги ўсимлик каби ўстирдим. Сен улғайдинг, бўйинг чўзилди, энг гўзал бир гавҳарга ўхшаб қолдинг. Сенинг кўкракларинг тўлишди, сочларинг узун бўлди, аммо сен қип–яланғоч эдинг. Мен яна ўша ердан ўтиб кетаётиб, сени кўриб қолдим. Сен севги учун етилганингни кўриб, кийимимнинг этаги билан яланғоч баданингни ёпдим. Мен сенга қасамёд қилдим, сен билан никоҳ аҳдини туздим. Шунда сен Меники бўлдинг, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Сени чўмилтириб, баданингга ёпишиб қолган қон қолдиқларини ювиб ташладим. Терингга хушбўй мойларни суртдим. Эгнингга нақш солинган кўйлак, оёғингга юмшоқ теридан тикилган чориқлар кийдирдим. Бошингга ҳарир рўмол ўраб, устингга шойи тўн ташладим. Қимматбаҳо безаклар билан сенга зеб бердим: қўлларингга билагузуклар, бўйнингга тилла занжир, бурнингга узук, қулоқларингга сирға тақдим, бошингга гўзал бир тож кийдирдим. Сени олтину кумуш билан безантирдим, устингга қимматбаҳо шойи, майин зиғир матосидан тикилган либослару нақш солинган кўйлаклар кийдирдим. Олий навли ундан ёпилган нонлар билан, зайтун мойи ва асал билан сени боқдим. Сен ниҳоятда гўзал бўлдинг, ҳақиқий маликага ўхшаб қолдинг. Мислсиз гўзаллигинг билан халқлар орасида донг таратдинг, чунки Мен сенга берган улуғворлигим гўзаллигингни мукаммал қилган эди. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Уларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен Исроил халқини танлаб, Мисрда уларга Ўзимни танитган эдим. Ўшанда Мен уларга, Эгангиз Худо бўламан, деб онт ичгандим. Уларни Мисрдан олиб чиқишга, улар учун танлаб қўйган энг улуғвор юртга — сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боришга онт ичган эдим. Шу сингари, Исроил халқи ҳам узоқ вақт давомида шоҳу шаҳзодасиз, қурбонликлару бутсимон тошларсиз, эфод ва бутларсиз яшайди. Эфрайим гуноҳларини ювмоқчи бўлди, Қурбонгоҳлар қуриб ташлади. Қурбонгоҳлар эса гуноҳ макони бўлиб қолди.
Выбор основного перевода