Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Худонинг Сандиғи қўлдан кетгани учун, қайнатаси билан эри ўлгани учун у: — Исроилдан улуғворлик кетди, — дея чақалоққа Ихабод деб исм қўйди. Кейин у яна: — Худонинг Сандиғи қўлдан кетди, Исроилдан улуғворлик кетди, — деди. Шундан сўнг шоҳ Ерибом маслаҳатчилари билан кенгашиб, икки олтин бузоқ ясади ва халққа деди: — Эй Исроил, Қуддусга бориб юришингизга ҳожат йўқ! Мана, сизларни Мисрдан олиб чиққан худоларингиз! Исроил халқи Менга бевафолик қилса ҳам, Бу жиноятга Яҳудо халқи қўл урмасин. Улар сажда қилгани Гилгалга бормасин, Байт–Обунга ҳам оёқ босмасин. «Худо шоҳид», дея қасам ичишмасин. Самарияликларнинг олтин бузоғини Мен рад этдим! Уларга қарши аланга олгандир Менинг ғазабим. Қачон улар ўзларини поклаб олишади? Эфрайимнинг шуҳрати қушдай учиб кетади. Уларда на фарзанд туғилади, На аёллари ҳомиладор бўлади, На пушти камаридан бола бино бўлади! Эй Байтил, сен қабиҳликлар қилганинг учун, Бу кунлар бошингга тушади. Тонг отгач, эй Исроил, шоҳинг ўлдирилади.”
Выбор основного перевода