Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Худонинг йўлидан юрганлар ҳақиқий мукофотни, фосиқлар эса ёлғон мукофотни оладилар. Чанқоқ ерга Мен сув бераман, Қақраган тупроқда ирмоқлар оқизаман. Наслингга Руҳимни бераман, Зурриётинг устига Ўз баракамни ёғдираман. Эй самолар, юқоридан солиҳлик ёғдиринг, Ҳа, солиҳлик булутлардан қуйилсин. Ердан нажот униб чиқсин, Солиҳлик билан бирга яшнасин. Мен Эгангизман! Мен уни яратганман.” Эгангиз ёнингизда экан, Унга интилинг, У яқинингизда экан, Уни чақиринг! Эгамиз Яҳудо халқига ва Қуддус аҳолисига шундай деб айтмоқда: “Ерингизни шудгор қилинг, Тиканлар орасига уруғ сепманг. Келинглар, Эгамизни билишга интилайлик. Тонг отиши муқаррар бўлгандай, У албатта бизга зоҳир бўлади, Куз ва баҳорда ёмғир ёғиши табиий бўлгандай, У албатта олдимизга келади.” Эй Ёқуб насли, Худойингизга қайтинг. Севги ва адолатга интилинг, Сабр–тоқат ила Худодан умид қилинг.
Выбор основного перевода