Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Аммо фиръавннинг ҳимояси уларга шармандалик бўлади, Мисрнинг бошпанаси уларни уятга қолдиради. Аммо улар итоат қилишни ҳам, қулоқ солишни ҳам хоҳламадилар. Ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилдилар. Олдинга юрмай, орқага кетдилар. Эй руҳонийлар, кўпайгани сари сизнинг сонингиз, Менга қарши кўпроқ гуноҳ қилдингиз. Энди улуғворлигингизни шармандаликка алмаштираман. Эфрайим ўз бетоблигини тушунгач, Яҳудо ўз яраларини кўргач, Эфрайим Оссурияга борди, Буюк шоҳни ёрдамга чақирди. Аммо шоҳ уларни даволай олмайди, Яраларига шифо бера олмайди. Халқим тавба қилишдан бош тортди. Шунинг учун Мен уларни энди Мисрга жўнатиб жазолайман, Ҳа, золим Оссурияга тобе қиламан. Шаҳарларида қилич ҳукм суради, Дарвозаларининг тамбаларини йўқ қилади. Ёвуз режалари туфайли халқим қиличдан ҳалок бўлади.
Выбор основного перевода