Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Ибром бу юртда кўчиб юриб, Шакам яқинидаги Мўре номли муқаддас эман дарахти ёнига етиб келиб тўхтади. Ўша пайтларда бу юртда Канъон халқи яшарди. Шу ерда Эгамиз Ибромга зоҳир бўлиб: “Мана шу юртни сенинг наслингга бераман”, деди. Шундай қилиб, Ибром зоҳир бўлган Эгамизга атаб ўша ерда қурбонгоҳ қурди. Ибром Эгамизга ишонди, Эгамиз уни ишончи учун солиҳ деб билди. Шундай қилиб, ўша куни Эгамиз Ибром билан аҳд қилди ва шундай деди: — Мен сенинг наслингга Мисрдаги дарёдан тортиб буюк Фурот дарёсигача бўлган жойларни — Хайин, Ханаз, Кадмон, Хет, Париз, Рафа, Амор, Канъон, Гиргош, Ёбус халқларининг ерларини бераман. Мен сенга ва сендан кейинги наслларингга берган ваъдамда тураман. Бу абадий аҳд бўлади. Мен доимо Сенинг Худойинг, сендан кейинги наслларингнинг Худоси бўлиб қоламан. Сен мусофир бўлиб яшаб турган мана шу Канъон юртининг ҳаммасини Мен сенга ва наслларингга абадий мулк қилиб бераман. Мен уларнинг Худоси бўламан. Худо Иброҳимга яна деди: — Сен ва сендан кейинги наслларинг авлодлар оша Мен билан қилган аҳдга риоя қилишларингиз лозим. Фариштам олдингизда бориб, сизларни Амор, Хет, Париз, Канъон, Хив ва Ёбус халқларининг ерларига бошлаб боради. Мен ўша халқларни йўқ қиламан. Эгамиз Исроил халқига бутун юртни берди. Эгамизнинг Ўзи Исроил халқининг ота–боболарига, мана шу ерларни сизларга бераман, деб ваъда қилган эди. Исроил халқи у ерларни эгаллаб, ўша ерларда жойлашди. Эгамиз уларнинг ота–боболарига ваъда қилгандай, бутун юрт бўйлаб Исроил халқига осойишталик берди. Ҳеч бир душман уларга бас кела олмади, чунки Эгамизнинг Ўзи Исроил халқига душманларининг устидан ғалаба берган эди. Эгамиз Исроил халқига берган эзгу ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, бирортаси ҳам бажарилмай қолмади. Мен ҳам бир бандаман, умрим охирлаб боряпти. Шубҳасиз, ҳаммангиз биласиз, Эгангиз Худо сизларга яхши ваъдалар берган эди, шу ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, уларнинг бирортаси ҳам бажарилмай қолмади. Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, Сен адолатлисан. Шунга қарамай, шу кунгача Сен бизни асраб келдинг. Сенинг олдингда туришга ҳақимиз йўқ, лекин мана, айбларимиз билан олдингда турибмиз.”
Выбор основного перевода