Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Сизлар яшаб юрган Миср халқининг одатларига ва Мен сизларни олиб бораётган Канъон юртидаги халқларнинг одатларига тақлид қилманглар. Уларнинг удумларига эргашманглар. Лекин ота–боболаримиз ўзларига бино қўйиб, ўжарлик қилдилар, Сенинг амрларингга итоат этмадилар. Лекин шунга қарамай, улар яна итоатсизлик қилиб, Сенга қарши бош кўтардилар. Қонунларингни менсимадилар, «Эгамизга қайтинглар», деб даъват қилган пайғамбарларингни ўлдирдилар. Ўтакетган шаккокликлар қилдилар. Узоқ йиллар Сен уларга сабр–тоқат қилиб келдинг, Руҳинг ила пайғамбарлар орқали халқингни огоҳлантириб келдинг. Лекин улар Сенга қулоқ солмадилар. Шу сабабдан Сен уларни таслим қилиб, бегона халқларнинг қўлига бердинг. Аммо фарзандлари ҳам Менга қарши исён кўтардилар. Қонунларимга риоя қилган киши яшаган бўларди. Аммо улар фармонларимни бажармадилар, қонун–қоидаларимга риоя қилмадилар. Шаббат кунларимни булғадилар. Шунда Мен саҳрода уларнинг устига ғазабимни ёғдирмоқчи бўлдим. Аммо халқим қулоқ солишдан бош тортди. Ўжарлик қилиб, эшитмаслик учун қулоқларини беркитди. Исо унга деди: — Нега Мендан яхши иш тўғрисида сўраяпсиз? Фақатгина Худо яхши–ку! Абадий ҳаётдан баҳраманд бўлишни истасангиз, Худонинг амрларига риоя қилинг. Қонунни бажариш имонга асосланмаган, қонунда фақатгина амрларнинг ҳаммасини бажарганларга ҳаёт ваъда қилинган.
Выбор основного перевода