Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шудринг кўтарилгач, ер юзи лайлак қор учқунига ўхшаш, қировсимон бир нарса билан қопланди. Исроил халқи бу нарсани кўрганда, нима эканини билолмасдан: “Бу нима?” деб бир–бирларидан сўрайвердилар. — Тановул қилишларингиз учун Эгамиз сизларга берган нон шудир, — деди Мусо Исроил халқига. Мен сенинг олдингда — Синай тоғидаги қоянинг тепасида тураман. Сен таёқни қояга ур, қоядан сув отилиб чиқади. Кейин халқ ичади. Мусо Исроил оқсоқолларининг кўзи олдида Эгамиз айтгандай қилди. Эгамиз Мусога деди: — Таёғингни ол. Аканг Ҳорун билан биргаликда жамоани йиғинглар. Сўнг жамоанинг кўзи олдида қояга буйруқ беринглар. Шунда қоядан сув чиқади. Шу йўсинда сизлар қоядан сув чиқариб, жамоага ҳам, уларнинг молларига ҳам сув берасизлар. Мусо Эгамизнинг айтганини қилиб, Эгамиз ҳузуридаги таёқни олди. Сўнг Мусо билан Ҳорун жамоани қоя ёнига йиғишди. Мусо уларга: — Қулоқ солинглар, эй исёнчилар! Мана шу қоядан биз сизларга сув чиқариб беришимиз керакми? — деди. Мусо қўлини кўтариб, қояга таёғи билан икки марта урган эди, қоядан шариллаб сув оқди. Жамоанинг ўзи ҳам, уларнинг моллари ҳам сув ичди. Шунда Мусо билан Ҳорунга Эгамиз деди: — Менга етарлича ишонмаганингиз учун, Исроил халқига Менинг муқаддаслигимни намоён қилмаганингиз учун бу жамоани Мен уларга берадиган юртга сизлар бошлаб кирмайсиз. Исроил халқи бу ерда Эгамиздан нолигани учун бу жой Марива деб ном олди. Ўша жойда Эгамиз Исроил халқига Ўзининг муқаддаслигини намоён қилди. Мана шу ерларни сизларга беряпман. Боринглар, ўша юртни мулк қилиб олинглар. Мен, Эгангиз, бу ерларни ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга ҳамда уларнинг авлодларига бераман, деб онт ичганман.” У саҳродаги қояларни парчалади, Денгиз сувидай мўл сувни уларга берди. Қоядан ирмоқларни чиқарди, Сувларни дарёлардай оқизди. Улар есин деб, манна ёғдирди, Осмоннинг донини уларга берди. Одамзод фаришталар нонидан еди, Худо уларга мўл–кўл таом юборди. Исроил гўшт сўраганда Эгамиз беданалар берди, Осмондан нон ёғдириб, уларни тўйғазди. Эгамиз қояни очди, сув отилиб чиқди, Саҳро бўйлаб дарёдай сув оқди. Ахир, ота–боболаримиз саҳрода манна еганлар. Муқаддас битикларда: “Худо уларга есин деб, осмондан нон берди”, деб ёзилган–ку. Мўъжиза орқали уларнинг ҳаммасига бир хил овқат берилди. Мўъжиза орқали ҳаммасига ичиш учун сув берилди. Мўъжиза орқали улар қоядан сув олиб ичдилар. Ўша қоя Масиҳнинг тимсоли эди. Юрган йўлларида Масиҳ улар билан бирга эди.
Выбор основного перевода