Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Еттинчи куни Худо барча яратиш ишларини битириб, дам олди. Худо еттинчи куни ҳамма ишларидан дам олгани учун бу кунни муборак қилди, уни муқаддас деб бошқа кунлардан ажратди. Еттинчи куни Худо барча яратиш ишларини битириб, дам олди. Худо еттинчи куни ҳамма ишларидан дам олгани учун бу кунни муборак қилди, уни муқаддас деб бошқа кунлардан ажратди. Мусо уларга айтди: — Эртага Шаббат куни бўлгани учун олтинчи куни икки баробар кўпроқ манна олиш ҳақида Эгамиз халққа амр берган. Шаббат куни иш қилмай дам олинглар, бу кун Эгамизга ажратилган кундир. Шунинг учун ёпадиганингизни бугун ёпиб олинглар, қайнатадиганингизни бугун қайнатиб олинглар. Ортганини сақлаб, эртанги кунга қолдиринглар. Шаббат кунини муқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг. Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар. Ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, ҳайвонларингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳам ҳеч қандай иш қилишмасин. Мен, Эгангиз, олти кун давомида осмон билан ерни, денгизни ва улардаги ҳамма мавжудотни яратдим. Еттинчи куни эса дам олдим. Шунинг учун Мен, Эгангиз, Шаббат кунини муборак қилиб, муқаддас деб бошқа кунлардан ажратдим. — Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Менга бағишланган Шаббат кунига риоя қилиб юринглар. Авлодларингиз оша Шаббат куни Мен билан сизларнинг орангизда аломат бўлиб хизмат қилади. Шу орқали Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Сизларни Мен муқаддас қилиб бошқалардан ажратаман. Шаббат кунига риоя қилиб юринглар, бу кунни муқаддас деб билинглар. Кимки бу кунни иззат қилмаса, ўша одамнинг жазоси ўлимдир. Кимки ўша куни ишласа, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади. Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун — Шаббат куни эса ҳамма ишлардан тиниб, Мен, Эгангизга атаб ажратилган кундир. Ким Шаббат куни ишласа, ўшанинг жазоси ўлимдир. Исроил халқи авлодлар оша Шаббат қонун–қоидаларига итоат этиш орқали бу кунга риоя қилиб юришлари лозим. Бу сен билан Менинг ўртамиздаги аҳднинг доимий аломатидир, Мен, Эгангиз, олти кун давомида ер ва осмонни яратиб, еттинчи куни тиниб, ором олганимни доимо эслатиб туради.” Мен уларга Шаббат кунларимни Ўзим ва улар орасидаги аломат қилиб бердим. Токи уларни муқаддас қиладиган Эгаси Мен эканлигимни билишсин. Шаббат кунларимни муқаддас деб билинглар, чунки булар орамиздаги аломатдир. Шунда Эгангиз Худо Мен эканлигимни билиб оласизлар.’
Выбор основного перевода