Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Порон чўлидаги Кадешга — Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси олдига келишди. Уларга кўрган–билганларини айтиб, ўша юртнинг меваларини кўрсатишди. Бу мустаҳкам шаҳарларнинг ҳаммаси баланд деворлар билан ўралган, дарвозалари тамбаланган эди. Булардан ташқари, девор билан ўралмаган кўп қишлоқлар ҳам бор эди. Ўзингиз тўлдирмаган, бойликларга тўла уйларни, ўзингиз қазимаган сардобаларни, сиз экмаган токлар ва зайтунзорларни беради. Ўшанда еб тўйганларингиздан кейин У сизларни ҳосилдор юртга олиб боради, у ерда ирмоқлар, булоқлар, водий ва қирларда ер остидан чиқадиган сувлар бор. Буғдой, арпа, узум, анжир, анор, зайтун мойи ва асал ўша юртда мўлдир. Қулоқ сол, эй Исроил! Бугун Иордан дарёсининг нариги томонига ўтасизлар. Ўзларингиздан кўпроқ ва кучлироқ бўлган халқларнинг ерларини мулк қилиб оласизлар. Уларнинг улкан шаҳарлари осмонўпар деворлар билан ўралган. Азизим Исроил семириб, ўжар бўлди. У семириб, шишиб кетди, охири бўкиб қолди. Ўзини яратган Худодан юз ўгириб, Ўз нажот Қоясини хор қилди. Чайла байрамидан кейин Сулаймон халққа рухсат берди, халқ шоҳни дуо қилди. Шундан кейин Эгамиз Ўз қули Довудга ва Исроил халқига кўрсатган муруввати туфайли ҳамманинг кўнгли шодликка тўлиб, уйларига қайтиб кетдилар.
Выбор основного перевода