Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Сургундан қайтган Исроил халқи Фисиҳ таомидан тановул қилди. Юртдаги бошқа одамлар ҳам яҳудийларга қўшилиб, Фисиҳ таомидан тановул қилдилар. Улар Исроил халқининг Худосига — Эгамизга сажда қилиш учун қўшни халқларнинг бутпарастлик удумларидан воз кечган эдилар. Энди ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз олдида бу гуноҳларингизни тан олинглар, Унинг хоҳиши бўйича иш тутинглар. Ўзларингизни маҳаллий халқлардан айириб, бутпараст хотинларингизни қўйиб юборинглар.” Биз, жамики Исроил халқи — руҳонийлар, левилар, Маъбад дарвозабонлари, қўшиқчилар, Маъбад хизматчилари ва Худонинг қонунига мувофиқ ўзларини маҳаллий халқлардан айирган ҳамма яҳудийлар хотинлари ва эсини таниган ўғил–қизлари билан бирга, Исроил халқи Таврот сўзларини эшитгач, Исроил жамоасидан ҳамма бегона наслларни чиқариб юборди. Шундай қилиб, мен халқни бегоналарнинг таъсиридан покладим. Руҳонийлар ва левиларнинг бурчларини, ҳар бирининг вазифасини белгилаб бердим.
Выбор основного перевода