Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг биринчи кунида тўлиқ дам олинглар. Бу кун карнайларнинг садолари билан нишонланадиган хотира кунидир. Ўша куни муқаддас йиғин ўтказинглар. Еттинчи ойнинг биринчи кунида бутун халқ муқаддас йиғинга келсин, ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Ўша куни карнайлар чалинсин. Байрамда ўғилларингиз, қизларингиз, қул ва чўриларингиз, шаҳрингизда истиқомат қилаётган левилар, мусофирлар, етим ва бевалар билан бирга хурсандчилик қилинглар. Эгангиз Худо танлаган жойда етти кун давомида Унга атаб байрам қилинглар. Эгангиз Худо ҳосилингизга ва қилган ҳар бир ишингизга барака беради. Шу тариқа, албатта хурсандчилик қилинглар. Яҳудо ҳокими уларга шундай деди: “Бирорта руҳоний Худодан Урим ва Туммим орқали руҳоний эканлигингизни сўраб, тасдиқламагунча, сизлар назрларнинг руҳонийларга тегишли улушидан тановул қилмайсизлар.” Мен Яҳудо юрти ҳокими этиб тайинланганим учун халқдан озиқ–овқат талаб қилиш ҳуқуқига эга эдим. Лекин ҳокимлигимнинг ўн икки йили давомида — Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йилидан то ўттиз иккинчи йилигача мен халқдан ўзим учун ҳам, қариндош–уруғларим учун ҳам ҳеч қандай озиқ–овқат талаб қилмадим. Яҳудо ҳокими уларга шундай деди: «Бирорта руҳоний Худодан Урим ва Туммим орқали руҳоний эканлигингизни сўраб, тасдиқламагунча, сизлар назрларнинг руҳонийларга тегишли улушидан тановул қилмайсизлар.» Баъзи уруғбошилар қурилиш ишлари учун инъомлар бердилар. Ҳоким ҳам хазинага 1000 олтин танга, 50 та тоғорача ва руҳонийлар учун 530 та кўйлак берди. Шундай қилиб, еттинчи ойнинг биринчи кунида руҳоний Эзра Тавротни жамоа олдига олиб келди. Эркагу аёл, эсини таниган ҳамма одам шу ерда эди. Бу одамлар олий руҳоний Йўйиқим, ҳоким Нахимиё, руҳоний ҳамда тафсирчи Эзранинг замондошлари эдилар. Олий руҳоний Йўйиқим — Ёшуанинг ўғли, Ёҳузадахнинг набираси эди.
Выбор основного перевода