Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Ҳукмронлигининг учинчи йилида халққа таълим бериш учун ўз аъёнлари Банхайилни, Ободиёни, Закариёни, Натанилни ва Михиёни Яҳудо шаҳарларига жўнатди. Левилардан Шамаё, Натаниё, Забадиё, Осойил, Шамиромўт, Йўнатан, Одониё, Тўвиёху ва Тўдониё ҳамда руҳонийлар Элишама ва Ёҳурам уларга ҳамроҳ бўлдилар. Улар Эгамизнинг Таврот китобини олиб, Яҳудонинг ҳамма шаҳарларига боришди ва халққа таълим беришди. Сўнг Эгамизга бағишланган ва халққа таълим берган левиларга деди: — Муқаддас Сандиқни Исроил шоҳи Довуд ўғли Сулаймон қурган Эгамизнинг уйига олиб киринглар. Сандиқни бундан буён елкангизда кўтариб юришга ҳожат йўқ. Энди Эгангиз Худога ва Унинг халқи Исроилга хизмат қилинглар. Тир шаҳри ўзига қалъа қуриб олган, Шунчалик кўп кумуш ва олтин йиққанки, Улар кўчадаги чанг ва лойдайдир. Лекин энди Раббий уларнинг мулкини тортиб олади, Бойликларини денгизга улоқтиради. Шаҳарнинг ўзи эса оловга ем бўлади.
Выбор основного перевода