Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиёни Байт–Шамашда асир қилиб олди. Эмозиё Охозиёнинг невараси, Йўшнинг ўғли эди. Сўнг Ёҳўш Қуддусга келиб, Қуддус деворининг Эфрайим дарвозасидан Бурчак дарвозасигача бўлган 400 тирсак қисмини буздирди. ва Офел тепалигида истиқомат қилувчи Маъбад хизматкорлари деворнинг кейинги қисмини таъмирладилар. Улар деворнинг шарқ томонидаги Сув дарвозасигача ва баланд минорагача бўлган қисмини таъмирладилар. (7:73b) Еттинчи ойда Исроил халқи ўз шаҳарларида ўрнашиб олгандан кейин, (8:1) бутун халқ Сув дарвозаси олдидаги майдонда тўпланди. Улар тафсирчи Эзрага: “Исроил халқига Мусо орқали Эгамиз берган Тавротни олиб келинг”, деб айтдилар. Эфрайим дарвозасидан, Яшоно дарвозасидан, Балиқ дарвозасидан, Ханонил минорасидан, Юз минорасидан ва Қўй дарвозасидан ўтдик. Ниҳоят, Қўриқчи дарвозаси ёнидаги манзилга етиб бордик. Сизларга ҳужум қилиб келаётган ўша Бобилликлар шаҳарга ўт қўядилар. Қуддусдаги уйларни ёндириб ташлайдилар! Ахир, Қуддус аҳолиси уйларининг томлари устида Баалга қурбонликлар куйдириб, бошқа худоларга шароб назрларини келтириб, Мени ғазаблантирди.”
Выбор основного перевода