Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Етти кун давомида ҳар куни Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Саккизинчи куни ҳам муқаддас йиғин қилинглар, Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Бу охирги муқаддас йиғин кунидир. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Саккизинчи куни эса бутун халқ муқаддас йиғинга келсин, ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Сўнгра Мусо уларга шундай амр қилди: — Ҳар еттинчи йилнинг охирида, қарзларингиздан кечиш йили Чайла байрамини нишонлаганингизда мана шу қонунни ўқинглар. Эгангиз Худонинг танлаган жойига, Унинг ҳузурига йиғиладиган жамики Исроил халқига бу қонунни баланд овоз билан ўқиб беринглар.
Выбор основного перевода